Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хакерлар қандай қилиб банк карталаридан пул ечишларининг сири ошкор қилинди

Хакерлар қандай қилиб банк карталаридан пул ечишларининг сири ошкор қилинди

Фото: ruadvocate.ru

Буюк Британиянинг Glazgo университети қошидаги Информатика мактаби мутахассислари нейрон тармоқ ва тепловизорлар ёрдамида ижтимоий тармоқлар ва банк карталаридаги паролларни бузиш имконини берувчи ThermoSecure тизимини ишлаб чиқди.

Қайд этилишича, нейрон тармоқ тепловизорлар ёрдамида фойдаланувчининг яқинда бармоқлари тегиб турган сенсорли экранларнинг тугмачалари ва жойларини аниқлайди. Шундай қилиб, тадқиқотчиларнинг фикрича, хакерлар бошқа одамларнинг паролларини ўғирлашлари мумкин.

ThermoSecure синовлари шуни кўрсатдики, тизим термал имзолар ёрдамида 20 сония ичида киритилган паролларнинг 86 фоизини, 30 сония ичида 76 фоизини ва 60 сония ичида киритилган паролларнинг эса 62 фоизини тўғри тахмин қила олади ва хакерлик хужумларини амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг