Windows 11да узоқ кутилган янгилик

Microsoft ниҳоят ўнлаб йиллар давомида кутилган нарсани амалга оширди: компания Windows 11 ниҳоят RAR ва бошқа архив форматлари учун таъминотга эга бўлишини эълон қилди.
Бу шуни англатадики, фойдаланувчилар архив файллари билан ишлаш учун мега-машҳур WinRAR каби учинчи томон дастурларини ўрнатишлари шарт эмас. Microsoft шунингдек, архивлаш билан боғлиқ бошқа яхшиланишлар ҳам бўлишини эълон қилди. Масалан, Windows 10 ва Windows 11 да файлларни архивга жойлаштириш тезлиги ошади. Янги функция кейинги ҳафтадаёқ Windows 11 тузилмаларидан бирига интеграция қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter