Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Virgin Orbit аэрокосмик компанияси фаолиятини тўхтатади

Virgin Orbit аэрокосмик компанияси фаолиятини тўхтатади

Фото: Virgin Orbit

Британиялик миллиардер Ричард Брэнсон билан боғлиқ Virgin Orbit Holdings Inc. компанияси номаълум муддатга фаолиятини тўхтатмоқда. Бунда юқори технологиялар соҳасидаги кўплаб стартапларни фалажлаб қўйган молиявий инқирознинг таъсири катта бўлди.

Пайшанба куни компания 675 та иш ўрни (85 фоиз) қисқартирилишини эълон қилди.

Ҳаммаси 2023 йилнинг январ ойида Британияда ракета парвози муваффақиятсизликка учрашидан бошланди. Компанияни янги фазоларга олиб чиқиши кутилган ушбу воқеа аслида унинг инқирозига олиб келди.

Брэнсон империясининг Virgin Atlantic ва Virgin Galactic сингари йўналишлари ҳам даромад келтирмади. Virgin Orbit акциялари эса Ню-Йоркдаги кенгайтирилган савдоларда 45 фоиз қулаб 19 центни ташкил этмоқда. Солиштириш учун: бир йил аввал акция нархи 7 доллардан қимматроқ эди.

Bloomberg манбаларига кўра, Virgin Orbit ҳануз бизнесни тўлиқ ёки бўлаклаб сотиш фикридан қайтмаган. Компания фаолиятини 2017 йилда бошлаган, 2021 йилда акциялари очиқ савдога чиқарилган эди. Virgin Orbit фаолияти кичик йўлдошларни Ер орбитасига олиб чиқишга қаратилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг