Вьетнамда тенденцияга эга бўлган бешта IT соҳа

Вьетнам паст технологияли ишлаб чиқаришдан хизмат кўрсатишга йўналтирилган иқтисодиётга ўтаётган бир пайтда, мамлакатнинг ахборот технологиялари (IT) бозори Хитой ва Ҳиндистондаги IT -компанияларнинг рақобатчиси сифатида жадал ривожланмоқда. Бунга Вьетнамнинг маҳаллий корхоналар ва глобал технология етказиб берувчилари учун минтақавий бозор сифатида ўсиши қисман ёрдам берди.
Вьетнам Индустрия 4.0 ни барча соҳаларда татбиқ этар экан, инвесторлар IT-бизнесни мамлакатда ривожлантириш афзалликларини ҳисобга олишади.
Саноатнинг асосий қисмини хорижий инвестициялар ташкил этади ва трансмиллий корпорациялар эса мамлакатда электрон компонент ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштиради. 2017 йилда барча IT даромадларининг камида 86 фоизи аппарат таъминотларидан тушган. Стратегик консалтинг фирмаси ва глобал аутсорсинг компанияси Tholons Вьетнамни дунёдаги саккизинчи энг яхши IT хизмат кўрсатувчи провайдер сифатида белгилади.
Тенденцияга эга бўлган бешта IT соҳа
Бундай кучли ривожланиш ва унинг моҳиятини тушуниш учун биз потенциални кўрсатадиган ва ҳозирда Ветнамнинг IT секторида трендда бўлаётган бешта кичик секторни кўриб чиқамиз.
Финтех
Рақамли тўловлар – MoMo, Moca ва Zalo Pay мобиль тўлов иловалари етакчилик қиладиган энг машҳур сегмент.
Блокчейн ва криптовалюта ушбу секторда тобора оммалашиб бораётган яна бир сегментдир. TomoChain ва Kyber Network каби бир қанча компаниялар криптовалюталар билан ишлайди, бу эса истеъмолчиларга тезроқ ва арзонроқ операцияларни амалга ошириш имконини беради.
Сунъий интеллект
Вьетнамдаги сунъий интеллект (AI) соҳаси катта салоҳиятга эга. Мамлакатда AI инсон ресурслари, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва электрон тижорат соҳасидаги глобал тенденцияларга мос равишда ривожланади.
Сунъий интеллектнинг мамлакатда қай даражада қўлланилишини FPT корпорациясидан кўриш мумкин. Viettel Group эса операциялар учун эндоскопияда сунъий интеллектдан фойдаланган. Viettel, шунингдек, киберҳужумларга қарши курашиш ва корхоналарга ички IT хавфсизлигини таъминлашда ёрдам бериш учун AI’дан фойдаланмоқда.
Электрон тижорат
Вьетнам электрон тижорат ассоциациясининг 2019 йилдаги электрон бизнес индекси ҳисоботига кўра, Вьетнамнинг электрон тижорат бозори 2025 йилга келиб Индонезия ва Таиланддан кейин учинчи ўринни эгаллаши мумкин.
Shopee, Sendo ва Tiki каби маҳаллий электрон тижорат фирмалари Lazada ва Shopee каби минтақавий ўйинчилар билан рақобатлашадиган веб-сайтларни бошқаради. Истеъмолчилар электрон тижорат учун Instagram ва Facebook каби ижтимоий тармоқлардан ҳам фойдаланадилар.
Дастурий таъминотни аутсорсинг қилиш
Вьетнам Хитой ва Ҳиндистон каби анъанавий бозорларга қараганда арзонроқ аутсорсинг ҳудудга айланди. Вьетнам дастурий таъминот ва IT хизматлари ассоциацияси маълумотларига кўра, дастурий таъминот саноатига 2018 йилда 8,8 миллиард доллар даромад олишга ёрдам берди.
Ҳукумат юқори технология паркларини ривожлантирмоқда, шунингдек, саноатни ривожлантириш учун бир қанча имтиёзлар таклиф қилмоқда. Мисол учун, Дананг, айниқса, япон корхоналари учун дастурий таъминот аутсорсинг марказига айланди.
Таълим технологияси
Вьетнамда болаларнинг боғчадан 12 синфгача таҳсил олишлари учун маҳаллий аҳоли ўз ихтиёридаги даромадларининг 40 фоизини сарфлайди. Violen. vn, Hocmai. vn ва Topical каби Edtech компаниялари бу соҳада муваффақият қозонишди. Япония, Сингапур, Жанубий Корея ва Aвстралиядаги хорижий инвесторлар доимий қизиқиш билдиради.
Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши
Ҳукумат IT соҳасига сармоя киритишга устувор аҳамият беради ва рағбатлантиради. IT компаниялари тўрт йилгача бўлган муддатга корпоратив даромад солиғидан озод этилади, сўнгра тўққиз йилгача солиқни 50 фоизга камайтириш ҳуқуқига эга. Ҳукумат компьютер дастурлаш фаолияти учун даромад солиғи бўйича худди шундай имтиёзларни, жумладан, 0 фоизлик қўшилган қиймат солиғини жорий қилди.
Шунингдек қарорлар IT соҳасида ишлайдиган ишчилар учун шахсий даромадларидан олинадиган солиқни 50 фоизга камайтиришни ўз ичига олади.
Ҳукумат, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб юқори технологияли паркларни тобора кўпайтирмоқда. Бундан ташқари, ушбу парклар ичидаги IT бизнес учун ер ижарасидан озод қилиш каби қўшимча имтиёзларга имкон беради.
Вьетнамда IT ўсиши йилига 30 фоиз атрофида ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда. Ҳукумат IT’ни қўллаш ва ривожлантиришни рағбатлантиришга содиқдир ва бу унинг Индустрия 4.0 ва АСЕАН «Ақлли шаҳар» тармоғини қамраб олишида яққол намоён бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter