Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Унутиб қолдирилган картадан 11 миллион сўм ўғирланди

Унутиб қолдирилган картадан 11 миллион сўм ўғирланди

Фото: Gazeta.uz

Бухоролик 27 ёшли А.М. банк картасини дорихонада унутиб қолдирди. Картага қўшилиб ҳисобидаги 11 миллион 242 минг сўм ҳам ғойиб бўлди. Чунки сотувчига пин-код рақамини айтганида ёнида турган С.М. эслаб қолганди. Эгасининг эътиборсизлигидан дорихонада қолиб кетган пластик карта унга тайёр "гўшт" бўлиб, дарроқ ичидаги пулларни "қоқиб" олди.

А.М. йўқолган картасидаги пуллар ўғирланганини айтиб, Ички ишларга мурожаат қилди. Тезкор қидирув тадбирларидан сўнг шу туманда яшовчи 29 ёшли С.М.нинг ноҳалол иши фош бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. 

Қонунга мувофиқ, С.М. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.    

Назаримизда, пин-кодни сотувчига айтмасдан, фойдаланувчининг ўзи рақам териш усулини имкон қадар кенг жорий этган маъқул. Карта эгалари ҳам уни ишлатаётганда ҳушёр бўлишлари, унутиб қолдирмасликлари зарур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг