Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UNICON.UZ МЧЖ ҳамда SERVIONIX LLC вакиллари ўртасида ҳамкорлик кенгаймоқда

UNICON.UZ МЧЖ ҳамда SERVIONIX LLC вакиллари ўртасида ҳамкорлик кенгаймоқда

SERVIONIX LLC компанияси вакиллари Тошкентга ташриф доирасида UNICON.UZ Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказида бўлиб ўтган учрашувда иштирок этдилар.

Тадбир давомида ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари самарали муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг қуйидаги асосий йўналишларини кўриб чиқдилар:

  • Ахборот хавфсизлиги бўйича консалтинг ва аудит хизматлари;
  • Корпоратив мижозлар учун интернетдан хавфсиз фойдалана олишни таъминлаш;
  • АТ инфратузилмасини ҳар томонлама ҳимоя қилиш;
  • SOC яратиш ва ахборот хавфсизлигини аутсорсинг қилиш;
  • DDos-ҳужумлардан ҳимоя қилиш ечимлари;
  • Фирибгарликка қарши курашиш (Antifraud).

Маълумот учун, Австриянинг SERVIONIX LLC компанияси ахборот тизимларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро эксперт ҳисобланади.

У АҚШ, Исроил, Европа ва МДҲ давлатларидаги давлат муассасалари, муҳим инфратузилма объектлари, йирик корхоналар ва технологик ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

IТ технологиялар соҳасидаги икки етакчи компаниянинг учрашуви ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдаги имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг