Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Toyota электромобилларга шубҳа билан қарамоқда

Toyota электромобилларга шубҳа билан қарамоқда

Фото: Toyota

Toyota компанияси бошқаруви раиси жаҳон автомобиллар бозорида элекромобилларнинг улуши ҳеч қачон 30 фоиздан ошмайди, дея баёнот берди. Ўз фикрини жаҳонда бир миллиард киши ҳануз электрсиз яшаётгани билан далиллаган Акио Тоёда айтдики, аввал бу муаммони ҳал этмасдан туриб транспортни электрлаштириш аҳмоқликдир.

Аккумуляторли электромобилларнинг глобал улуши нари борса 30 фоизга етади, қолган 70 фоизи ёнилғида юрувчи ҳамда гибрид ва водородли машиналарга тўғри келади, деди у. Тоёданинг таъкидлашича, Toyota миссияси — электромобилларга ўтиш эмас, балки ҳавони CO2 билан ифлослантиришни қисқартиришдир. Бунга турли йўллар билан эришилади. Масалан, ҳозир электромобилларни ишлаб чиқариш жараёнида ички ёнув двигателли машиналарни чиқаришга қараганда кўпроқ карбонат ангидрид ажралмоқда.

Маълумот учун: Toyota ижрочи директори Кодзи Сато ўтган йили маълум қилишича, Toyota 2026 йилда 1,5 миллионта, 2030 йилда 3,5 миллионта электромобил ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг