Тошкентда “Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2024” халқаро саммити бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 9-10 октабр кунлари Тошкент шаҳрида “Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2024” II Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтмоқда. Тадбир “Киберхавфсизлик маркази” “Dialogue Events” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда 30 дан ортиқ мамлакатдан 60 га яқин компания, 120дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.
Маълумот учун: Жанубий Корея, Озарбайжон, Туркия, Грузия, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон каби 10 дан ортиқ хорижий давлатларнинг тартибга солувчи органлари ва халқаро ташкилотлар - Халқаро электралоқа иттифоқи, FIRST, SABABA қатнашмоқда.
“CSS -2024” киберхавфсизлик конференциясининг асосий мақсади – минтақавий киберҳамжамият учун ўзаро тажриба алмашиш, замонавий ечимларни намойиш этиш, энг муҳими, ўзаро манфаатли асосда янги имкониятларни очиш учун юқори даражадаги халқаро интерактив платформа яратишдан иборат.
Ушбу Халқаро саммитда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Вазир нутқи давомида Ўзбекистоннинг рақамли инфратузилмасини мустаҳкамлаш, хусусан, киберхавфсизлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ютуқлар ҳақида гапирди. Вазир технологик ривожланишлар, жумладан, давлат идораларининг рақамлаштирилиши ва аҳоли учун онлайн хизматларнинг кенгайтирилиши билан бирга уларга бўладиган киберхавфсизлик хавф-хатарларини ҳам олдини олиш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилаётганини қўшимча қилди. Шунингдек, вазир бу каби тадбирлар киберхавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
“CSS -2024” икки кунлик тадбир бўлиб, дастлабки кун тартибидан Марказий Евроосиё давлатларидан келган малакали экспертлари соҳанинг ҳозирги ҳолати ҳамда ундаги муаммоларнинг самарали ечими ҳақида фикр юритади.
Конференция дастури доирасида ялпи муҳокамалар, тақдимот сессиялари, кўргазма майдони ва бир қатор қизиқарли тармоқ тадбирларига тўла бўлиб, барча иштирокчиларга технологиялар ва ечимларни самарали ва фойдали тарзда намойиш этиш ҳамда янги бизнес алоқаларини яратиш имконини беради.
Саммитнинг юқори даражали қарор қабул қилувчилар, киберхавфсизлик бўйича экспертлари аудиторияси динамик глобал хавфхатар манзарасини ва минтақа мамлакатларига рақамлаштириш орқали тақдим этилаётган ижтимоий-иқтисодий имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишда қандай ёрдам бериши мумкинлигини ўрганади.
Конференциянинг умумий мавзуси рақамли дунёда киберхавфсизликнинг аҳамияти: ечимлар, таҳдидлар ва ҳамкорлик, муҳим инфратузилма ва бизнес активларини ҳимоя қилишга қаратилган. Бу йилги конференцияда 60 га яқин маърузачилар ўз компаниялари ва таклифларини тақдим этадилар.
Бугун, шунингдек, тадбир доирасида “ Cyberkent 2.0” ҳамда CTF мусобақаларига ҳам старт берилди. Шу билан бирга, “ Cyberkent 2.0” республика мусобақаси доирасида “Workshop” семинар-тренинги бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ушбу семинар-тренингда Сиз киберхавфсизлик соҳасидаги малакали мутахассислар билан жонли мулоқот қилиш билан биргаликда, ундаги иштирокингиз киберхавфсизлик соҳасидаги карерангизнинг дебочаси бўлиши мумкин.
Бундан кўзланган асосий мақсад – ёшларимиз ушбу йўналишдан бирида ўз омадини синаши, иқтидорли иштирокчиларни саралаб олиш ҳамда ўз келажагини қураётган ёшларга яқиндан кўмак беришдан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter