Тинмай ишлайдиганларга чарчаганини эслатувчи гаджет
АҚШнинг шимолий-ғарбий университети олимлари ишга муккасидан кетиб, чарчоқ нималигини билмайдиган инсонлар учун махсус гаджет ишлаб чиқарди. У овоз орқали ҳорғинликни аниқлайди ва эгасига чарчаганини эслатиб қўяди.
Томоқнинг тагига ёпиштириб қўйиладиган восита ҳажман почта маркасидек келади. Лекин миттигина бўлса ҳам ўзида Bluetooth, микрофон, ҳарорат сенсори, юрак уриши ва нафаслар фаоллигини мониторинг қилувчи датчикларни мужассамлаштирган.
Гаджет чарчоқни овозингиздан сезади. Овозингиз ўзгарса - товушлар секин ва паст чиқса, кетма кет йўтал тутса, смартфон ёки ақлли соатингизга хабар жўнатади. Қурилма кичкина батареядан қувватланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter