Tesla автомобилларида махфий "Илон режими" топилди (видео)

Tesla автомобилларида ҳайдовчига қўлларни рулда ушлаб турмаган ҳолда тизимларидан (Aвтопилот ёки Full Self-Driving) фойдаланиш имконини берувчи махфий созлама топилди.
Махфий созламани аниқлаган хавфсизлик тадқиқотчиси @GreentheOnly бу функцияни Elon Mode деб атади.
Tesla автопилот тизими ҳайдовчининг диққатини йўлга қаратганига ишонч ҳосил қилиш учун рулни ушлаб туришни ва бир лаҳзада бошқарувни эгаллаб, тормозлашга тайёр туришни талаб қилади. Эгалари эса кўпинча тизим текширувларининг частотаси бўйича шикоят қиладилар.
Tesla ҳайдовчиси автопилотдан фойдаланса, ҳайдовчиларни ғилдиракни бошқаришга ундаш учун автомобил экранида визуал белги милтиллайди. Aгар ҳайдовчи рулни ушлаб турмаса, тизим ёқимсиз сигнал чиқаради. Aгар ҳайдовчи шу нуқтада бошқарувни ўз қўлига олмаса, автомобил бир неча ҳафтагача автопилотни ўчириб қўйиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter