Терроризмга қарши курашда янги технологиялардан фойдаланиш
25-26 сентябр кунлари Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши кураш бошқармасининг киберхавфсизлик ва янги технологиялар бўйича глобал дастури доирасида минтақавий семинар бўлиб ўтди.
Семинар “Инсон ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда терроризмга қарши курашда янги технологиялардан фойдаланиш бўйича миллий аксилтеррор чора-тадбирларини ишлаб чиқиш” мавзусига қаратилган бўлиб, тадбир ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ички ишлар вазирлиги академияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Терроризмга қарши кураш бошқармаси иширок этди.
Ушбу минтақавий семинар Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида UNOCT-БМТ аксилтеррор маркази ва INTERPOL ўртасидаги қўшма ташаббус бўлган CT TECH (Кибертерроризм ва янги технологиялар дастури) билимларни ривожлантириш босқичининг бир қисми ҳисобланади. Минтақавий семинардан кўзланган мақсад инсон ҳуқуқларига риоя қилган ва қонун устуворлигини таъминлаган ҳолда терроризмга қарши кураш бўйича миллий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларнинг терроризмга қарши курашда янги технологиялардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан илғор тажрибалар ҳақида хабардорликни ошириш ва тажриба алмашишдан иборат.
Тошкентдаги минтақавий семинарда терроризмга қарши курашиш соҳасида фаолият юритадиган ваколатли 50 дан ортиқ миллий вакиллар – ҳукумат ва қонун чиқарувчи тузилмалар, терроризмга қарши кураш идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жиноят адлия идоралари вакиллари – Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистондан шунингдек, фуқаролик жамияти, хусусий сектор ва таълим муассасалари вакиллари жамланиши режалаштирилган.
Шу нуқтаи назардан семинарда терроризмга қарши курашда янги технологиялардан фойдаланиш бўйича хавф таҳлилларини амалга ошириш, терроризмга қарши курашиш бўйича миллий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, хусусий ахборот-коммуникация технологиялари компаниялари билан ҳамкорликни ошириш ва рақамли далилларни йиғиш бўйича илғор тажрибалар кўриб чиқилади.
Шуни таъкидлаш керакки, Бош Ассамблея Глобал аксилтеррор стратегиясининг (A/RES/75/291) саккизинчи тақдимотида UNOCTдан аъзо давлатларнинг муаммоларни ҳал қилиш ва муаммоларни бартараф этиш салоҳиятини ошириш учун инновацион чоралар ва ёндашувларни қўллаб-қувватлашни, терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш доирасида янги технологияларнинг имкониятларидан фойдаланишга эътибор қаратилади.
Семинар, иштирокчиларнинг хабардорлигини ошириш ва янги билимларни эгаллаш, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигига амал қилган ҳолда терроризмга қарши курашиш доирасида янги технологиялар келтириб чиқарадиган муаммолар ва имкониятларга оид янги билим ва кўникмаларни эгаллаш ва қўллашга қаратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter