Telegram сиз учун ажойиб совға тайёрлади!

Telegram нафақат Premium фойдаланувчилари, балки сиз учун ҳам катта янгиланишларни тақдим этди.
Энди сиз Telegram`да ўзингизнинг анимацияли эможиларингизни яратишингиз ва интерактив эможиларингизни суҳбатдошингиз билан ҳам бўлишишингиз мумкин. Бундан ташқари, шахсий ёзишмаларда ва гуруҳларда нафақат матнли хабарларга, балки фото ва видеоларнинг сарлавҳаларига ҳам эможилар орқали фикр билдириш имкониятига эга бўласиз.
Premium фойдаланувчилари эса эндиликда нафақат суҳбатдошлари томонидан юбориладиган овозли хабарларни, балки видеохабарларни ҳам тақиқлаб қўйишлари мумкин.
Агар сиз Premium фойдаланувчиси бўлмасангиз, сира хафа бўлманг, чунки энди Telegram`да Premium`га обунани совға қилиш имконияти ҳам мавжуд. Балки туғилган кунингизда яқинларингиз сизга бундай имкониятни туҳфа этишар...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter