Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Телефонингизни бегоналарга берманг ёки бекатдаги киберўғрилик

Телефонингизни бегоналарга берманг ёки бекатдаги киберўғрилик

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 29 ёшли П.А.нинг банк картасидаги 600 минг сўм ўз-ўзидан йўқолиб қолди. У вазиятга ойдинлик киритишни сўраб ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 22 ёшли Н.Г. содир этгани аниқлади.

Воқеа тафсилоти шундай: Н.Г. бекатда турган П.А.дан унинг телефонидан қўнғироқ қилиб олишни илтимос қилади. Смартфонни қўлига олганидан сўнг эса... П.А.га сездирмасдан “Click” иловасига кириб, ўзининг мобил қурилмасига SMS-хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 600 000 сўм пулни ўзининг банк картасига ўтказиб олган. Чаққонлигини қаранг-а...

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Г.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг