Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТECNО CАМОN 30 нега кўплаб мамлакатларда сотувга чиқмайди?

ТECNО CАМОN 30 нега кўплаб мамлакатларда сотувга чиқмайди?

Фото: 4PDA

ТECNО CАМОN 30 смартфони премерадан олдин Geekbench ва бир нечта маълумотлар базасида пайдо бўлди.

Ушбу манбалар туфайли асосий техник хусусиятлар ва янги маҳсулотнинг бошқа кўплаб тафсилотлари маълум бўлди.

Benchmark маълумотларига кўра, гаджет саккиз ядроли процессор асосида яратилган бўлиб, унинг техник хусусиятлари, MediaTek Dimensity 8200 билан жуда мос келади.

У 12 ГБ тезкор хотирага эга конфигурацияда синовдан ўтказилди ҳамда 529 ва 1355 балл тўплади.

Янги маҳсулот Bluetooth 5.3 симсиз модули асосида ишлайди ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидагина сотувга чиқарилади.

Аммо ТECNО CАМОN 30 нинг тақдимот санаси ва нархи ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳали эълон қилинмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг