“Technovation Girls Uzbekistan 2025” га марҳамат!

18 феврал куни соат 14:00 да сизни Рақамли технологиялар вазирлигида янги мавсумнинг очилиш маросимига таклиф қиламиз!
Тадбир бир вақтнинг ўзида Андижон, Наманган, Нукус, Тошкент, Урганч ва Фарғона шаҳарларида ўтказилади. Тошкент шаҳридаги иштирокчиларни Рақамли технологиялар вазирлигида кутамиз.
Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Танлов ва имкониятлар тақдимоти;
- Аввалги иштирокчиларнинг муваффақият ҳикоялари;
- Networking ва жамоалар шакллантириш.
Тадбир кимлар учун?
- 8-18 ёшли қизлар – IТ стартап яратишни хоҳловчилар;
- Менторлар – 19+ ёшли талабалар, ота-оналар, IТ ва бизнес соҳаси мутахассислари.
Қатнашчилар учун мавжуд имкониятлар:
- Дастурлаш ва бизнес-режалаштириш кўникмалари;
- Ҳамфикрлар ва фойдали жамият;
- Халқаро сертификат;
- Финалда эса Кремний водийсига йўл!
Дастур “Tech4Impact” NNT томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ва “Yandex Uzbekistan” ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter