Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сувни тозалаш учун хлор шартми?

Сувни тозалаш учун хлор шартми?

Фото: Sputnik.kg

Швед олимлари сувни тозалаш учун хлор зарурлигини рад этишди.

Кўпинча сув бир неча босқичда тозаланади. Ҳар хил турдаги филтрлар ва ултрабинафша нурлар қўлланилади, аммо охирги босқич ҳар доим хлор қўшилиши билан тугайди. Ўрганилаётган Варберг шаҳри 2020 йилда кўллар ва ер ости сувларидан зарарли микроорганизмларнинг кириб келишига тўсқинлик қилувчи янги филтрларни ўрнатгандан сўнг сув таъминотига хлор қўшишни тўхтатди.

Жамоа олти ой давомида сув намуналарини йиғиб, хлордан фойдаланишни тўхтатишдан олдин ва кейин уларни таҳлил қилди. Мутахассислар хлорсиз тоза ичимлик сувини олиш мумкин, деган хулосага келишди. Синовлар одамларда юқори хавфни кўрсатмади, аммо аниқ натижаларга эришиш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг