Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Стартаплар учун янги имкониятлар!

Стартаплар учун янги имкониятлар!

16 январ куни Қарши шаҳрида Startup Garageнинг янги филиали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу лойиҳа AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, 12 та вилоятда ёшлар ва стартапларни қўллаб-қувватловчи инновацион марказларни ишга туширмоқда.

Startup Garage қандай имкониятлар тақдим этади?

✔️Ёш тадбиркорлар ва стартаплар учун замонавий майдон;

✔️ Инновацион технологияларни ривожлантириш ва ўрганиш учун махсус муҳит;

✔️ Стартап экотизимини ривожлантириш орқали янги ғояларни қўллаб-қувватлаш;

Бугунги кунга келиб, Startup Garage доирасида 50 дан ортиқ стартап лойиҳа муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Эндиликда Қашқадарё ёшлари ҳам бу лойиҳанинг бир қисми бўлиш имкониятига эга.

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 288 уй, "Вилоят Ёшлар Маркази".

Сана: 16 январ, пайшанба.

Ёшлар, тадбиркорлар ва технологиялар соҳасига барча қизиқувчиларни таклиф қиламиз!

Батафсил: Startup Garage

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг