Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Starlink сунъий йўлдошлари ҳар куни ўзаро 42 Пб маълумот узатмоқда

Starlink сунъий йўлдошлари ҳар куни ўзаро 42 Пб маълумот узатмоқда

Фото: PCMag

SpaceX компаниясининг Starlink йўлдошли интернет тармоғи кунига ўзаро 42 млн Гб ёки 42 Пб маълумот узатиб, янги технология босқичига чиқди.

Ушбу катта рақамлар минглаб йўлдошлардан иборат Starlink констелляциясида лазерли алоқа тизими қанчалик кенг кўламли ва самарали эканини тасдиқлайди.

Бу маълумотларни тақдим этган SpaceX муҳандиси Трэвис Брэшерснинг таъкидлашича, 9 мингдан зиёд лазерлардан фойдаланилгани сабабли тизим бир сонияда терабитлаб маълумотларни узата олади.

100 Гбит/сониягача тезликка эга бу лазерли алоқа глобал қамровни таъминлаб, SpaceXнинг қуруқликдаги станциялари мавжуд бўлмаган ҳудудлар, масалан, океанлар ва Антарктидада ҳам боғланиш имконини беради.

Тизим йўлдошлараро тармоқни шакллантириб, Ер орбитаси доирасида бир йўлдошдан иккинчисига маълумот узатиш имконини беради ва шу тариқа фазода юқори тезликдаги mesh-тармоқни ҳосил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг