Sony уч кўзли камералардан воз кечди
Sony юқори сифатли камерага эга ихчам Хperia 5 V смартфонини ишлаб чиқарди. Sony учталик камералардан воз кечиб, унутилаёзган қўш камераларни яна урфга чиқарди. Бироқ, модуллар сифати анча яхшиланди.
48 мегапикселли асосий камера 1/1,35 дюймли датчикга, иккинчи 12 мегапикселли камера эса кенг бурчакли (1/2,5 дюймли) датчикга эга. Олд томонда эса 12 МП (1/2,9 дюйм) камера мавжуд.
Компания бу сафар ҳам чўзилган шакл омилидан воз кечмади. Янги Хperia 5 V текис экран ва ён қирралари билан ўз мухлисларининг кўнглини олишда давом этмоқда. Аммо смартфон аввалгиларига қараганда бир мунча оғирроқ ва қалинроқ.
Шунингдек, унда бармоқ изи сканери ҳам мавжуд. Аммо сув ва чангдан ҳимояланиш хусусияти ҳақида ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Хperia 5 V шу ойнинг охирида 999 eвродан сотувга чиқарилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter