Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Смартфонни қувватлантиришда энг кўп йўл қўйиладиган 3 та хато

Смартфонни қувватлантиришда энг кўп йўл қўйиладиган 3 та хато

Фото: Rbclife.ru

Мутахассислар смартфонни қувватлантираётиб батареяга етказиладиган энг катта хатоларни санаб ўтдилар.

  1. Ғилофни ечмаслик. Смартфонни ғилоф билан бирга қувватлантириш аккумуляторнинг қизиб кетишига олиб келади. Шунингдек, корпусдаги улагичга ҳам қолипдек тушмайди ва унга зарар етказиб қўяди. Буни ҳисобга олган ҳолда қувватлантириш олдидан ғилофни ечишга эринманг.
  2. Тезкор қувватланишдан фойдаланиш. Ҳақиқатдан ҳам смартфондан шошилинч фойдаланиш талаб этилмаган тақдирда буни қўллаш, доимий равишда тезкор қувватланиш режимида сақлаш батареянинг деградациясига сабаб бўлади. Бир йиллардан кейин телефонингиз чарчагани яққол сезилади.
  3. Қувват фоизи 5 га келганда улаш. Бу ёмон одатлар ичида энг хавфлисидир. Ўта паст фоиз ёки ўчиб бўлганидан кейин қувватлантириш аккумулятор ва умуман олганда телефон аппаратига катта зарар етказади. Яхшиси - 15-20 фоизни кўрсатганида қувватлагичга уланг.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг