Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Смартфон ёрдамида жароҳатларга аниқ ташхис қўйиш мумкин

Смартфон ёрдамида жароҳатларга аниқ ташхис қўйиш мумкин

Фото: Mestamidin

Канада ва Мексика олимлари ҳамкорликда Swift Ray 1 қурилмасини ишлаб чиқдилар. У смартфонга уланади ва инфекцияланган яраларни аниқлашда қўл келади.

Swift Ray 1 дунёдаги биринчи гиперспектрал қурилма бўлиб, чўнтакка сиғиб кетади. Жароҳатлар жойида ҳосил бўладиган иссиқликни ушлаб туради, бу эса шифокорларга яллиғланиш ва инфекцияни ажратишга ёрдам беради.

Алгоритмдан фойдаланган ҳолда тадқиқотчилар инфекцияланган жароҳатларнинг 100 фоизини ва зарарланмаган жароҳатларнинг 91 фоизини аниқлашди.

Қурилма смартфонга уланганида тегишли дастур билан ишлайди. Битаётган ярада маълум даражада қизариш бўлиши сабабли шифокор яранинг нормал яллиғланишдан потенциал жиддий инфекцияга қачон ўтганини аниқлаш жуда қийин бўлиши мумкин. Янги қурилма эса ташхисни осонлаштиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг