Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Симсиз қувватлагичдан фойдаланаётганда аҳамият беринг!

Симсиз қувватлагичдан фойдаланаётганда аҳамият беринг!

Cимсиз зарядлаш турли гаджет фойдаланувчилари орасида тобора оммалашиб бормоқда. Бироқ, бу функциядан тўғри фойдаланиш муҳимдир.

Бугунги кунда кўплаб флагман смартфонлар симсиз зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Лекин сотиб олишдан олдин, телефон модели танланган зарядловчига мос келишига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Бунинг учун қурилма Qi стандартини қўллаб-қувватлашини текширинг. Агар ушбу стандартни қўллаб-қувватламаса, махсус адаптер сотиб олишингиз мумкин.

Қувватланаётганда смартфон қурилманинг марказида бўлиши муҳим. Акс ҳолда, у қувват манбаидан узилади. Бу аккумуляторнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши ва беқарор зарядланишига олиб келади.

Кўпинча одамлар смартфонни қалин ёки металл корпусли, орқа панелда карталар ёки тангалар билан зарядлашга ҳаракат қилишади. Бу зарядлаш тўғри ишламаслиги ва телефонингиз батареясига зарар этказиши мумкин.

Бундан ташқари, фақат расмий рухсат берилган зарядловчи қурилмалардан фойдаланиш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг