Шолга чалинган бемор мустақил еб-ичишни ўрганди. Бу - нейроимплантнинг шарофати!

Цинхуа университети олимлари Neural Electronic Opportunity (NEO) деб номланган нейроимплант ёрдамида фалаж бўлган беморнинг баъзи мотор функцияларини тиклашга муваффақ бўлишди.
Бемор автоҳалокат оқибатида умуртқа поғонаси шикастланганидан сўнг 14 йилдан бери барча аъзолар фалажлигидан азият чекаётганди. Чип ўтган йилнинг кузида ўрнатилди ва энди у бир неча ойлик машғулотлардан сўнг бир шиша сув олишга муваффақ бўлди. Бемор энди мустақил равишда еб-ичиши мумкин ва яна кўплаб ҳаракатларни бажариш қобилиятини тиклай олади.
Имплант нерв сигналларини қабул қилади ва уларни симсиз равишда бош терисига бириктирилган ташқи қабул қилувчига юборади. Кейин сигналлар қайта ишланади ва тақиладиган қўлқоп қурилмасига узатилади, унинг ёрдамида одам турли хил нарсаларни олиши мумкин.
Бу Хитойда биринчи бўлиб инсон миясига имплант ўрнатилган бўлиб, бундан олдин ҳайвонлар устида синовлар ўтказилган. NEO тизими 10 йил давомида ишлаб чиқилган ва ўтган йилнинг кузида олимлар биринчи марта инсон иштирокида тажрибалар ўтказиш учун ҳукумат рухсатини олишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter