Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаффоф нейроимплант мия фаолиятини ўрганади

Шаффоф нейроимплант мия фаолиятини ўрганади

Фото: Gazeta.ru

Америкалик олимлар миянинг чуқур тўқималаридаги фаоллик ҳақида маълумот берувчи нейроимплант ишлаб чиқдилар. Қурилманинг ўзи орган юзасида жойлашади.

Янги сенсор 20 микрометр диаметрли графен симлари билан тўлдирилган юпқа, шаффоф ва эгилувчан полимер плёнкадан иборат. Сенсорни яратувчиларнинг фикрича, имплант чуқур нерв жараёнлари ҳақида юқори аниқликдаги маълумотларни тақдим этадиган минимал инвазив мия-компютер интерфейсини яратишни яқинлаштиради. Бугунги кунда бундай маълумотларни ўқиш учун мияга чуқур кириб, яллиғланиш ва тўқималарнинг чандиғини келтириб чиқарадиган ингичка игналари бўлган имплантлар қўлланилади.

Сичқонлар устида ўтказилган тестлар шуни кўрсатдики, графен имплантаси нерв фаоллигининг икки тури – электр импульслари ва калций ажралишлари ҳақида маълумот олиш имконини беради. Йиғилган маълумотларга асосланиб, тадқиқотчилар турли чуқурликларда мияда калций чиқишини башорат қилиш учун нейротармоқни ўргатишди.

Олимларнинг фикрича, ихтиро неврология соҳасидаги фундаментал тадқиқотларни тезлаштиради ва мия сирларини очишга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг