Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Samsung Galaxy Z фойдаси учун S ва A флагманларидан воз кечадими?

Samsung Galaxy Z фойдаси учун S ва A флагманларидан воз кечадими?

Фото: "shutterstock"

Samsung ўзининг букланадиган смартфонларига тобора кўпроқ эътибор қаратмоқчи.

Янги авлод Galaxy Z Fold ва Flip август ойида кутилмоқда ва бу Samsung учун жуда муҳимдир. Хусусан, компания айнан шу смартфонларни фаол равишда тарғиб қилмоқчи, бу билан қисман Galaxy A линияси, ҳам Galaxy S флагмани зарар кўради.

«Samsung ўзининг Galaxy A ва Galaxy S сериялари учун сотув стратегиясини пасайтиради ва август ойида чиқариладиган янги букланадиган телефонларни сотишга эътибор қаратади.  Инфляция қиммат смартфонларга унчалик таъсир кўрсатмайди.

Май ойида 600 доллардан юқори бўлган телефонлар улуши аввалги ой билан бир хил, яъни 19 фоизни ташкил этади, аммо 100 доллардан паст бўлган телефонлар 26 фоиз қайд этди, бу ўтган йилги маҳсулотларнинг энг паст савдосидир. Премиум телефон бозорида Apple’дан ортда қолаётган Samsung учун ноқулай» – дейди, Ким Жи-Санг, Kiwoom Securities тадқиқот бўлими раҳбари

Оддий қилиб айтганда, Galaxy Z линияси Samsung’га кўпроқ даромад олиш имконини беради ва у кўпроқ премиум мақомга  эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг