Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Samsung Galaxy M34 5G тақдим этилди: сиғимдор батарея, AMOLED-дисплей, арзон нарх

Samsung Galaxy M34 5G тақдим этилди: сиғимдор батарея, AMOLED-дисплей, арзон нарх

Фото: Samsung

Samsung компанияси ўз фойдаланувчилари талаб-хоҳишларидан келиб чиқиб ишлаб чиққан ўрта бюджет смартфони — Galaxy M34 5Gни ниҳоят тақдим этди.

Смартфоннинг асосий жиҳатлари — камеранинг оптик стабилизацияси, 120 герцли AMOLED-дисплей ва шу тоифага мансуб смартфонлар орасидаги энг сиғимдор аккумуляторлардан бири.

Samsung Galaxy M34 5G смартфонига ўрнатилган 6,5 дюймли AMOLED-дисплей тасвирларни Full HD+ тиниқликда кўриш имконини беради. Экран Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя ойнаси билан қопланган. 12 Мп селфи-камераси учун томчисимон жой ажратилган. Асосий камераси оптик стабилизацияга эга бўлиб, 50 Мп матрица ва фонни “ювиш учун” қўшимча 2 Мп камерали. Қўшимчасига ўта кенг бурчакли 8 Мп камераси ҳам бор.

Фото: Samsung

Смартфоннинг аппарат платформаси Exynos 1280 процессорида ифодасини топган. Оператив хотираси — 6/8 ГБ, ички хотираси — 128 ГБ.

Аккумулятори сиғими — 6000 мАсч, 25 ваттли тезкор қувватлагичи бор.

Galaxy M34 One UI қобиқли Android 13 операцион тизимида ишлайди, компания ишонтиришича, унинг учун келгуси тўрт йил давомида янгиланишлар кафолатланган.

Нархи:

  • 6/128 ГБ — $219
  • 8/128 ГБ — $231.

Инсайдер ҳақ бўлиб чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг