Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу смартфон чиқишини кутишни сўрагандик

Бу смартфон чиқишини кутишни сўрагандик

Фото: Йогеш Брар

Samsung компанияси, фойдаланувчиларнинг талаб-истакларидан келиб чиқиб, арзон Galaxy M34 смартфонини тақдим этишга ҳозирланаётган ҳақида ёзгандик.

Инсайдер Йогеш Брар ушбу смартфон қандай хусусиятларга эга бўлишидан ташқари, унинг нархи ва эҳтимолий тақдимот вақти ҳақида хабар берди.

Фото: Йогеш Брар

Samsung Galaxy M34 смартфони 6,64 дюймли AMOLED-дисплей билан таъминланади (Full HD+, янгиланиш частотаси 120 Гц), дейилади хабарда.

Смартфон процессори — Exynos 1280, аккумулятори сиғими — 6000 мАс.

Инсайдер ишонтиришича, смартфон нархи, хотирасига қараб, $220 дан $232 гача бўлади. Солиштириш учун: 6/128 Гб хотирали Galaxy M33нинг нархи $220 эди.

Айтишларича, смартфон тақдимоти шу ҳафтада ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг