Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Samsung даромади сўнгги 14 йил ичида рекорд даражада пасайди

Samsung даромади сўнгги 14 йил ичида рекорд даражада пасайди

Samsung чипларга талабнинг пастлиги ва смартфонлар бозоридаги пасайишдан азият чекди ва иккинчи чоракдаги даромадларда рекорд даражада пасайиш қайд этди.

Ортиқча таклиф DRAM ва RAM саноатида нархларни пасайтирди. Бундан ташқари, смартфонларга талаб ҳам камайди. Samsung Electronics компаниясининг даромадлари ҳақидаги ҳисоботига кўра, компаниянинг даромади 47,21 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 22 фоизга, фойдаси эса 95 фоизга камайган. Бу 2009 йилдан бери энг катта пасайишдир.

Samsung савдони оширишга ёрдам бериш учун ChatGPT каби илғор ҳисоблаш моделлари учун DRAM ва RAMга талаб кутмоқда. Бу талаб нархнинг янада пастга тушишига тўсқинлик қилди.

Компания асосий эътиборини DDR5, LPDDR5x ва HBM каби юқори қўшимча қийматли маҳсулотларга қаратади. Компания, шунингдек, инфратузилма, тадқиқот ва ишланмалар ва қадоқлаш технологияларига сармояни оширишни кутмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг