Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сабзовотларни арзонлаштириш йўли топилди

Сабзовотларни арзонлаштириш йўли топилди

Фото: Texnologiya-biznesa.rf

Россиялик талабалар томонидан ишлаб чиқилган сабзавотларни сақлаш шароитларини мониторинг қилиш тизими омборлардаги нуқсонларни 30 фоизга камайтириш имконини беради.

Бошқирд давлат тиббиёт университети ва Тимирясов номидаги Қозон инновацион университети талабалари ишланма муаллифлари саналадилар.

Тизим ҳаво ҳароратини кузатиб ва сабзовотни сақлаш усулини ҳисоблаб боради. Сўнг шунга мувофиқ маълум шароитларда экинларнинг сақлаш муддати ҳақида фаразлар тақдим этади. Бундан ташқари, дастур омборда бўш жой борлигини ҳам тахмин қилади.

Ишлаб чиқувчиларнинг ишончи комилки, шу тариқа консерваланган товар сифатига эга мева-сабзавот маҳсулотлари миқдори 30 фоизга ошади. Дўкондаги сабзавотлар камроқ бузилади ва деярли учдан бир қисмга арзонлашиши мумкин. Лойиҳани синовдан ўтказиш шу йилга мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг