Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиянинг учта компанияси Аpp Store ва Google Play `нинг ўрнини эгаллаш учун рақобатлашмоқда

Россиянинг учта компанияси Аpp Store ва Google Play `нинг ўрнини эгаллаш учун рақобатлашмоқда

https://www.castcom.ru

Куни кеча Россия бош вазири Михаил Мишустин iОС қурилмалари учун машҳур Аpp Store ҳамда Аndroid смартфон ва планшетлари учун эса Google Play тез орада россиялик фойдаланувчилар учун иловаларни юклаб олишни тўхтатиши мумкинлигини тасдиқлади. Унинг қўшимча қилишича, Аndroid қурилмаларининг маҳаллий дўконлари фақат ёзча фаолият кўрсатади.

Унинг сўзларига кўра, Рақамли ривожланиш вазирлиги ва тегишли компаниялар яқин бир ярим ой ичида Аndroid`га асосланган иловалар учун муқобил бозорни ишлаб чиқади.

Рақамли ривожланиш вазирлиги маҳаллий иловалар дўконини ишлаб чиқишда қайси компаниялар иштирок этаётганини айтмади аммо бу ҳақида тез орада расман эълон қилишга ваъда берди. Расмий маълумотларга кўра, муҳокамада Россиянинг камида учта йирик IТ компанияси иштирок этмоқда.

Тахминларга кўра, улар SberStore, Yandex.Store ва VK MY.Games бўлиши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар иловани май ойида ишга туширишни режалаштираётганликларини ва миллионлаб фойдаланувчилар учун долзарб бўлган юқори сифатли иловалар яратишидан манфаатдор эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, яқин кунларда АHО Digital Platforms лойиҳаси директори Владимир Зиков Россияда Аndroid фойдаланувчилари учун NashStore иловалар дўкони пайдо бўлишини ҳам расман эълон қилди. Иловалар дўконини яратишда 700 дан зиёд компаниялар билан ҳамкорлик қилаётган АНО Digital Platforms раҳбари NashStore`ни 2022 йил 9 май санасида ишга туширишни режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Рақамли ривожланиш вазирлиги очиқ кодли дастурий маҳсулотлар платформаси негизида ҳам мобил иловалар дўконини ишга тушириш масаласини кўриб чиқмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг