Роботлар тиллафурушлик қиляпти

Москвада Goldex компанияси биринчи робот дўконини очди. Унда менежер иштирокисиз олтинни сотиш, олтин, кумуш ва қуйма тангаларни сотиб олиш мумкин.
Дўконда маслаҳатчи бор, лекин у фақат тизимдан қандай фойдаланишни айтиб беради. Қолган ҳаммаси роботларнинг қўлида. Харидорлар машина роботи ёрдамида олтинни баҳолаши ва сотиши мумкин. Қурилма спектрал таҳлил ва гидростатика ёрдамида маҳсулот оғирлигини ўлчайди. Сотиб олишни истаган одам банк картага пул ўтказади.
Маълумотларига кўра, ҳар куни 15-20 тача одам олтин сотиш ва сотиб олиш учун роботлар хизматидан фойдаланади. Мижозларнинг асосий қисми 30 ёшдан 50 ёшгача бўлган аёллардир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter