Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Робот-боғбон экин экади, суғоради ва ўт теради  

Робот-боғбон экин экади, суғоради ва ўт теради  

Фото: "Vesti.ru"

Томск университети мутахассислари радиоэлектроника билан бошқарилувчи робот ясадилар. У инсон ёрдамисиз экиш ва суғориш ишларини бажара олади.

Робот уруғ экканидан кейин униб чиқиши, ўсиши, гуллаши ва ҳосил беришини ўзи кузатиб боради. Керак пайтда суғоради, ўғит беради, бегона ўтларни теради.  

У нейрон тизим билан ишлайди. Роботни яратишда соҳанинг етук мутахассисларидан тортиб талабалар ҳам фаол иштирок этишган. Жамоа шунга ўхшаш ишлар билан аввал ҳам шуғулланган.

Боғбон-робот шу йил май ойидан сотувга чиқади. Уни харид қилиб, бемалол томорқангизда ишлатишингиз мумкин.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг