Рақамлаштиришни кенг жорий қилиш орқали иқтидорли спортчиларни топиш, саралаш ва уларни тайёрлаш бўйича янги тизим жорий қилинади

Бунинг учун алоҳида рақамли платформа ишга туширилади. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг у ёки бу спортга қобилияти аниқланиб, электрон платформага киритилади.
Спорт мактаблари бу мезонлар асосида ўзига ёшларни танлаб, жисмоний ва психологик тайёрлаб боради. Спортчиларнинг кундалик натижалари, эришаётган ютуқлари ҳам ягона электрон тизимга жойлаштирилади.
Спорт федерациялари ҳам энг яхши натижа кўрсатган ёшларни терма жамоа йиғинларига чақириб, уларни селекция қилиб боради. Терма жамоага жалб қилинган ёшлар учун жисмоний кўрсаткичларни мониторинг қиладиган рақамлашган тизим яратилади.
Натижада спортчиларнинг кўрсаткичлари хорижий ёки тор соҳа мутахассисларига онлайн юборилиб, тавсиялар олиш имкони яратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter