Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Раҳбар аёллар мактаби” дастури 4-мавсуми якунига бағишланган “Давлат хизматидаги раҳбар аёллар форуми: янги имкониятлар ва истиқболлар” мавзусидаги форум бўлиб ўтди

“Раҳбар аёллар мактаби” дастури 4-мавсуми якунига бағишланган “Давлат хизматидаги раҳбар аёллар форуми: янги имкониятлар ва истиқболлар” мавзусидаги форум бўлиб ўтди

Дастур Президентимизнинг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида ташкил этиб келинмоқда.

Тадбирда 4-мавсумни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Форумда халқаро ва маҳаллий ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти ва масъуллари, элчихона вакиллари, хорижий экспертлар, дастур тингловчилари, ОАВ вакиллари ҳамда вазирлик ва идоралар ходимлари иштирок этди.

Форум доирасида 4-мавсум якунларини сарҳисоб қилиш, давлат фуқаролик хизматида гендер тенглигини таъминлашнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш мақсад қилинган.

Бундан ташқари, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, уларни амалга оширишда ўрта ва қуйи бўғин раҳбар аёлларининг ўрни, аёлларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки, давлат хизматида гендер тенглиги каби мавзуларда маърузалар ҳамда панел муҳокамалар ўтказилди.

Бу галги дастур тингловчиларнинг стратегик фикрлаш, тадбиркорлик, молиявий саводхонлик, тизимли таҳлил, сунъий интеллектни лойиҳаларда қўллаш ва муаммоларни манзилли ҳал этиш бўйича кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилди.

4-мавсумни юқори касбий салоҳиятга эга, ташаббускор ва ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган 100 нафар хотин-қиз муваффақиятли якунлади. 

Шунингдек, форум доирасида панел муҳокамалари ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда қуйидаги маърузачилар ўз мавзулари билан қатнашди:

Серен Гювен – БМТ Аёллар Агентлигининг Ўзбекистондаги офиси мамлакат дастури менежери:

“Давлат хизматида гендер тенглиги: халқаро стандартлар ва замонавий тенденциялар”

Камола Собирова – Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси:

“Аёл раҳбарлар ва АйТи: давлат бошқарувида инновацион ечимлар”

Панелларда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, уларни амалга оширишда ўрта ва қуйи бўғин раҳбар аёлларининг ўрни, аёлларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллиги, давлат хизматида гендер тенглиги каби мавзулар атрофлича муҳокама қилинди.

Якунида билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида соҳага оид тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг