Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Психолог Интернет қандай қилиб энергиямизни сўришини тушунтириб берди

Психолог Интернет қандай қилиб энергиямизни сўришини тушунтириб берди

https://nlo-mir.ru/wp-content

Психолог Татьяна Клишина бугунги кунда Интернет фойдаланувчиларига нима таҳдид солаётгани ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, ёш авлоднинг болалигиданоқ глобал тармоққа уланиши атроф-муҳитдаги турли ахборотларни ҳеч қандай филтрсиз қабул қилишига замин яратмоқда.

Шифокорнинг айтишича, инсоннинг смартфонга кучли боғланиши нафақат замонавий касалликлар, (масалан: бошнинг экранга доимий эгилишидан бўйин ва кўкрак умуртқа поғонасининг эгрилиги), балки “энергия сўрилиши” ва руҳий тушкунликка ҳам олиб келади.

“Ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёт ҳақиқати ҳар сонияда унинг сезгилари орқали яратилади. Масалан, уруш ва азоб-уқубат ҳақидаги маълумотларни ўз кўзлари кўриб, бир лаҳзада оғир ҳис-туйғуларни бошдан кечирган инсон бу воқеа ва оғриқни ўз ҳаётининг бир қисмига айлантиради”, — дея тушунтиради мутахассис.

Натижада инсон ўзгаларга тегишли салбий ҳодисаларни виртуал тарзда ўз бошидан кечиради ва унга ҳаётий энергиясини беради.

Ҳақиқатдан ҳам Интернет орқали ҳаддан зиёд кўп маълумот қабул қилиш ғойибона тарзда бизнинг кучимиз ва энергиямизни тортиб олади ва бу саломатлигимизга салбий таъсир кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг