Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT-тарих: Полицияга тушиб қолган Павел Дуров хаёлига Telegram очиш келган

IT-тарих: Полицияга тушиб қолган Павел Дуров хаёлига Telegram очиш келган

Фото: Ixbt.com

2011 йилда Павел Дуров эшигини полиция қоқади. Бу ҳақида акасига хабар беришни хоҳлаганида тезкор ва хавфсиз алоқа воситаси зарурлигини англади. Шу пайт хаёлига Telegram ихтиро қилиш режаси келди. Полиция билан боғлиқ иш ҳал бўлгач, ака-ука янги мессенжер очишга киришиб кетишди.

2013 йилда унга оид илк илова фойдаланишга тақдим этилди. Кўп ўтмай веб-сайти ишга тушди. Сифат яхшиланиб, нафақат хабарлар, балки фото ва видео таъминотига ҳам эришди.

2014 йилда исми ва телефон рақамини яширган ҳолда никнеймдан фойдаланиш имконияти тақдим этилди. 2015 йилда эса стикерлар пайдо бўлди. Аввалига стикерлар сони 14 дона бўлиб, бошқа иловалардан фарқли ўлароқ фойдаланиш бепул эди.

2016 йилда жўнатиб бўлинган постларни таҳрирлаш имконияти тақдим этилди. 2017 йилда эса хабарларни ўчириш функцияси қўшилди. Фақат бу учун 2 кунлик муддат чегараси мавжуд эди. Шу йили қўнғироқ қилиш ҳам жорий қилинган.

2018 йили Telegram Passport хизмати йўлга қўйилди. У паспорт, хорижий паспорт, квитанция каби ҳужжатларни сақлашга эшик очди.

2019 йилда постларни ўчиришда 2 кунлик чеклов бекор қилиниб, ўзи ва суҳбатдошидан барча ёзишмаларни ўчириш имконияти киритилди.

2020 йили видеоқўнғироқлар функцияси кириб келди. 2021 йилдан компаниянинг рекламали хабарлари тиқиштириладиган бўлди.

2022 йилда истовчилар учун пуллик обуна - Telegram Premium таклиф қилинди. Шу йили фаол фойдаланувчилари 700 миллионтадан ошганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг