Ўзбекистонда учувчисиз учишларни режалаштириш ва бошқариш тизими йўлга қўйилди
![Ўзбекистонда учувчисиз учишларни режалаштириш ва бошқариш тизими йўлга қўйилди](https://ict.xabar.uz/static/crop/4/0/920__95_4081533002.jpg)
Ўзбекистонда учувчисиз учиш аппаратларнинг парвозларини режалаштириш ва мониторинг қилиш учун ATM: Safe Sky тизими ишга туширилди, деб, хабар берди Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги. Платформа “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК томонидан ишлаб чиқилган.
ATM: Safe Sky сизга учувчисиз учиш маршрутларини олдиндан режалаштириш имконини беради. Шунингдек, харитада бошқа дронларнинг ҳаракати ва жорий ҳаво бўшлиғи чекловлари ҳам кўрсатилади.
Дастурий таъминот компютер ёки смартфонга ўрнатилиши ва парвоз маълумотларини реал вақтда қабул қилиши мумкин.
"ATM: Safe Sky" тизимининг асосий мақсади – парвозларни режалаштириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш аппаратлари ҳаракати устидан назоратни таъминлашдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, компаниялар ва жисмоний шахслар дронлардан фойдаланиш учун лицензия олишлари шарт. Дронларни ноқонуний сотиб олиш ва учириш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter