Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Рақамли инклюзивлик лойиҳасига старт берилди  

Ўзбекистонда Рақамли инклюзивлик лойиҳасига старт берилди   

Фото: Digital. uz

Жаҳон банки маблағларини жалб қилган ҳолда, Ўзбекистонда рақамли инклюзия асосида рақамли иш-жойларни яратиш, вилоятлардаги инфратузилмани ривожлантириш ва рақамли экспортни рағбатлантириш мақсадида Рақамли инклюзивлик лойиҳасига старт берилди.

Шундан сўнг делегация билан учрашув ўтказилди. Учрашув аввалида видеоролик намойиш этилиб, унда хорижий АйТи компаниялар нега айнан Ўзбекистонни танлаётгани, унинг қулай муҳити, АйТи соҳаси учун яратилаётган қулай имкониятлар, солиқ имтиёзлари ҳақида сўз борди.

Учрашув давомида юртимизда барча соҳаларни АйТи билан қамраб олишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ушбу учрашувда меҳмонлар томонидан рақамли инклюзивлик лойиҳаси доирасида амалга ошириш режалаштирилган ишлар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Ўз навбатида, Жаҳон банки маблағларини жалб қилган ҳолда, Ўзбекистонда рақамли инклюзия асосида рақамли иш-жойларни яратиш, вилоятлардаги инфратузилмани ривожлантириш ва рақамли экспортни рағбатлантириш мақсадида Рақамли инклюзивлик лойиҳасига старт берилди.

Маълумот учун: лойиҳа доирасида 6 мингдан зиёд ёшларни ўқитиш, 25 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратиш, ITES (ахборот технологияларига асосланган хизматлар) марказларини қуриш ва реконструкция қилиш, 200 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий ITES (ахборот технологияларига асосланган хизматлар) компанияларини жалб қилиш ва шу каби бошқа йўналишни қамраб олиши кўзда тутилган.

Шундан сўнг Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Рақамли трансформация келажаги бўйича навигация” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Кристин Сян Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Амитй, ТАТУ ва бошқа АйТи йўналишидаги университети талабалари учун маъруза қилди. Шу билан бир қаторда, олий таълим муассасалари талабалари билан учрашувда рақамли трансформация келажаги бўйича фикрлар билдирилди ҳамда муҳокама ва савол-жавоблар ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг