Ўта ақлли велосипед
“Urtopia” компанияси “Carbon E-Bike” электрик велосипедни тақдим этди. 14 килограмм вазнли ушбу велосипед GPS, eSIM, Wi-Fi, Bluetooth, 4G радар ва гироскоп билан ишлайди.
Велосипеднинг инновацион рули овозли бошқарувга эга. Радар ҳайдовчини яқин атрофдаги транспорт воситаларидан огоҳлантиради. Гироскоп эҳтимолдаги хавфли ҳолатлар ҳақида хабар бериб туради.
Велосипед эгасининг бармоқ изларини танийди ва шу ёрдамида қулфланади ва очилади. Уни тўлиқ қувватлантиришга 2,5 соат вақт кетади.
Орқа ва олд фонусли чироқларларга, шунингдек бурилишни кўрсатувчи бир жуфт прожекторларга эга.
Тезлик АҚШ учун 32 км/с., Европада 26 км/с. этиб белгиланган. Велосипеднинг нархи 3 минг доллар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter