Олтингугуртли аккумулятордан не наф?

Хитойлик олимлар литий-олтингугуртли аккумуляторларнинг таркибини яхшилашга муваффақ бўлишди.
Литюм-олтингугуртли аккумуляторларда катодлар олтингугуртдан тайёрланади. Бу эса ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва литюм-ионли шерикларига нисбатан батарея қувватини икки баравар оширади.
Хитой Фанлар академияси вакиллари 1400 зарядлаш ва зарядсизланиш циклидан сўнг ўзининг дастлабки қувватининг 70 фоизини сақлаб қола оладиган литий-олтингугуртли аккумулятор яратишга муваффақ бўлди. Ушбу кашфиёт литий-олтингугуртли аккумуляторларни тижорат имкониятларига яқинлаштиради.
Хитойлик тадқиқотчилар томонидан таклиф қилинган янгилик углерод нанотубаларини олтингугурт билан бирлаштиришдир, чунки бундай тузилма ундаги ионлар ва электронларнинг яхши ҳаракатланишига ёрдам беради, чунки соф олтингугурт электр токини ёмон ўтказувчи ҳисобланади. Ушбу кашфиёт қаттиқ электролитлар билан амалий, юқори самарали литюм-олтингугурт батареяларини яратишни яқинлаштириши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter