Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғриларга маслаҳат: iPhoneга кўз тикманг, барибир бефойда!  

Ўғриларга маслаҳат: iPhoneга кўз тикманг, барибир бефойда!  

Фото: Ria.ru

Apple iOSнинг бета-версиясини чиқариб, операцион тизимга ўғирликдан ҳимояланиш функциясини қўшди.

Аввал ўғрилар Apple смартфонларидаги паролларни ўзгартириши мумкин эди. Ўғирланган қурилмани ҳимоя қилиш функцияси - Stolen Device Protection (SDP) қурилмани қулфдан чиқаришга, ҳисоб паролларини тиклаш ёки ўзгартиришга рухсат бермайди.

Янги функция ёқилганда, агар қурилма фойдаланувчи уйидан ёки бошқа хавфсиз жойлардан узоқда бўлса, смартфон қулфни очиш учун паролни қабул қилмайди. Қурилма махсус хизматдан фойдаланиб ўз манзилини текширади. Бундай ҳолда, iPhone фойдаланувчидан Face ID ёки Touch ID ёрдамида қурилмани қулфдан чиқаришни талаб қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг