Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одамларга чип ўрнатиш бошланди

Одамларга чип ўрнатиш бошланди

Фото: "Gazeta.ru"

АҚШда одамлар миясига чип ўрнатиш бўйича биринчи тижорий синов бошланди. Авваламбор тизимнинг хавфсизлиги, кейинги ўринда эса рақамли қурилмалар билан ишлай олиши текширилмоқда.

Бу билан "Synchron" компанияси шуғулланяпти. У Илон Маскка тегишли "Neuralink" билан рақобатчи саналади. Агар синовлар муваффақиятли якунланса, чиплар оммавий сотилишни бошлайди.

Чиплар фалажланган беморларга аталган. Операция тахминан 2 соат давом этади. Имплантация вақтида чипларнинг электродлари қон томирлари орқали мияга ўтади. Машина мия фаолиятини электр сигналларига айлантира бошлайди. Бу эса матн ёзиш, электрон почта жўнатиш, онлайн харид қилиш каби вазифаларни бажариш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг