Номофобия - телефонсиз яшолмайдиганлар дарди
Номофобия - смартфондан айрилиб қолишга нисбатан қўрқув. У кўпинча 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшларда ривожланади.
Хитойдаги университетнинг 5842 нафар талабаси берган жавобларини таҳлил қилгандан сўнг олимлар номофобия билан оғриган одамларнинг соғлиғида қандай муаммолар борлигини билиб олдилар. Улардан бири уйқусизликдир.
Смартфонларида қанча кўп илова мавжуд бўлса, унинг эгаси номофобия, уйқусизлик, соғлиқнинг ёмонлашишига кўпроқ дуч келадилар. Аксинча, мобил телефонида камроқ вақт ўтказадиганлар уйқу муаммолари, номофобия ва умуман соғлиқ билан боғлиқ муаммолардан йироқ юришади. Шунингдек, меъёрда ухлайдиганларнинг номофобия билан курашиши осонроқ.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter