Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мобилографлар учун энг яхши смартфон қайси?

Мобилографлар учун энг яхши смартфон қайси?

Фото: Ixbt.com

Мутахассислар Google Pixel 7а смартфонини 2023-йилда бозордаги энг яхши камерага эга смартфон деб аташди.

Синовларда тўрт гуруҳга бўлинган 20 та смартфондан фойдаланилган. Шундан сўнг овоз бериш саҳифаси яратилиб, унда фойдаланувчилар қайси қурилмаларда олинганини билмай туриб, энг яхши деб ўйлаган фотосуратларни танлашлари керак эди. Ҳар бир қурилмага балл берилди. Синов натижаларига кўра, 1660 балл тўплаган энг яхши камерага эга гаджет сифатида Google Pixel 7а танланди.

Рўйхатнинг энг яхши учталигига Google брендининг бошқа қурилмалари – флагман Pixel 8 Pro ва йиғиладиган Pixel Fold қурилмаси кирди. Биринчи ўнталикка OnePlus Open, Samsung Galaxy S23, Samsung Z Flip 5, iPhone 15 Pro, Vivo X90 Pro, Samsung Z Fold 5, Moto RAZR Plus кирди.

Кейинги ўринларда OnePlus 11, Asus ROG Phone 7, Asus Zenfone 10, Oppo Find X6 Pro, iPhone 15, Samsung Galaxy S23 Ultra, Fairphone 5, Nothing Phone 2, Xiaomi 13 Ultra, Sony Xperia 1V турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг