Мобил алоқа операторлари учун "VoLTE Interconnect" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Рақамли технологиялар вазирлиги ва Халқаро элетралоқа иттифоқи томонидан мобил алоқа операторлари учун "VoLTE Interconnect" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбати давомида Халқаро элетралоқа иттифоқининг МДҲ ҳудудидаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Н. Мочу ва тармоқ технологиялари бўйича эксперти К. Савин томонидан "VoLTE Interconnect" мавзусида тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек Ўзбекистондаги мобил алоқа операторлари VoLTE технологиясининг Ўзбекистондаги истиқболлари, "VoLTE Interconnect" имкониятлари, бу жараёнда юзага келадиган техник масалалар ҳақида ўзаро фикрлар алмашилдилар.
Давра суҳбати натижаларига кўра, Халқаро телекоммуникациялар иттифоқининг МДҲ ҳудудидаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликдаги ушбу йўналишдаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter