Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

SIM-картанинг янги авлоди — rSIM тақдим этилди

SIM-картанинг янги авлоди — rSIM тақдим этилди

Фото: Deutsche Telekom / Tele2

Deutsche Telekom ва Tele2 операторлари rSIM технологиясини тақдим этишди.

Бу SIM-картанинг янги формати бўлиб, битта картада турли операторларнинг икки хил рақамидан фойдаланиш имконини беради. Эътиборли жиҳати, эски тугмали телефонларда ҳам ишлайди!

Шунингдек, rSIM сунъий интеллект билан ҳам чиқишади, бу эса реал вақт тартибида тармоқ сифатини кузатиш имконини беради. Агар алоқа йўқолиб қолса, технология боғланишни узмасдан бошқа операторга уланади.

rSIM (Resilient SIM) — дунёдаги биринчи ҳақиқий барқарор ва интеллектуал SIM-карта. У қурилмага қарам эмас, доим боғланишни кузатиб туради. rSIMда ўз тармоқ уланишини текшириш ва узилишлар юз берганда провайдерларни автомат тарзда алмаштириш учун учун патентланган янги технология татбиқ этилган, бу эса узилишлар кузатилганда SIM-карта ва қурилмалар ўчиб қолишининг олдини олади.

“Янги интеллектуал SIM-карта IoT (Нарсалар интернети) ва мобил интернет қурилмаларининг тармоқларга уланишини кескин яхшилайди”, — дейилади матбуот учун берилган хабарда.

Deutsche Telekom, Tele2, T-Mobile ва GSMA синов ўтказиш учун rSIMни таклиф этишни бошлаб юборган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг