Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Microsoft вице-президенти: Кўраётган биронта видеонгизга ишонманг!

Microsoft вице-президенти: Кўраётган биронта видеонгизга ишонманг!

Фото: Ferra

Microsoft сунъий интеллект (СИ) воситаларини суиистемол қилиш ошиб бораётганидан жиддий хавотирда: айниқса, СИ ёрдамида яратилган, ҳақиқийсидан ажратиш деярли имконсиз бўлган видео, аудио ва фотолар дипфейлари яратилмоқдаки, улар ёлғон маълумот тарқатиш ёки одамларга зарар етказишда қўлланилиши билан хатарли.

Microsoft вице-президенти Брэд Смит ўз блогида бу технологияларнинг потенциал хавфларидан огоҳлантирди. Бу хавотир қисман Microsoft компаниясининг ўз аччиқ тажрибасидан ҳам келиб чиқяпти. Яқинда компания ишлаб чиққан сунъий интеллект воситаларидан таниқли қўшиқчи Тейлор Свифтнинг дипфекларини яратишда фойдаланилгани маълум бўлди. Бу нохуш воқеа, назоратдан чиқиб кетмасидан аввал, зудлик билан муаммонинг ечимини топишга ундайди.

Шундан келиб чиқиб, Microsoft СИдан ноўрин фойдаланишга қарши курашиш учун, олти банддан иборат ҳаракатлар режасини таклиф этмоқда:

  1. Кучли хавфсизлик архитектураси: хавфсизлик доимий баҳолаб борилади, қоидабузарларга қарши жавоб чоралари ва тезкор ҳаракатлар кўзда тутилади.
  2. Ташувчиларнинг ҳаққонийлигини тасдиқланишнинг ишончлилиги ва сув белгилари: Microsoft сунъий интеллектда яратилган контентнинг келиб чиқиши ва тарихини кузатиш усулларини ишлаб чиқмоқда.
  3. Муҳофаза хизматлари: компания ёлғон ва зарарли контентни ўз вақтида ўчириб юбориш мажбуриятини олади.
  4. Ҳамкорлик: Microsoft ушбу муаммони биргаликда бартараф этиш учун бошқа технология компаниялари, ҳукуматлар ва фуқаролик жамиятлари билан ҳамкорлик муҳимлигини таъкидламоқда.
  5. Қонунларни янгилаш: компания одамларни технологиялардан зарарли фойдаланишдан ҳимоялаш учун қонунларни янгилашга чақирмоқда.
  6. Жамоатчиликни хабардор қилиш: Microsoft, қалбаки ва бошқа манипуляцияли контентларни ажратиб олиш учун, жамоатчилик хабардорлигини оширишни муҳим деб ҳисоблайди. Компания турли манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим воситалари ва дастурларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг