Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

Microsoft, Apple компанияларининг таълими ва имтиҳонлари энди Ўзбекистонда

Энди Microsoft,  Apple,  Adobe,  Autodesk ва шу каби машҳур брендларнинг расмий таълимига эга бўлиш, имтиҳонлардан ўтиш ва «Certiport» ташкилоти орқали сертификатларга эга бўлиш мумкин.

Шу муносабат билан, 8 сентабрь куни Certiport АҚШ компаниясининг Ўзбекистондаги расмий ҳамкори Certiport InfoTech МЧЖ ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтади. 

Бу каби расмий таълим ва сертификатлар IT соҳасига қизиқувчи ёшлар учун нима беради?

Талабанинг инглиз тилини билиш даражаси IELTS балига боғлиқ бўлганидек, IT мутахассисларининг билим кўникмалари айнан шу каби расмий таълимга боғлиқдир.

 «Расмий таълим ва сертификатга эга бўлган мутахассислар иш топишда ва даромад масаласида қийинчиликка учрамайдилар. Айтайлик IT соҳасини ўрганган талаба ишга жойлашаётганда, уни бир қанча қийинчиликлар кутади. Биринчидан, малакага эга эканлигини исботлаши керак, иккинчидан, бошланғич камроқ маошга рози бўлиши лозим. Агар халқаро компанияларнинг расмий таълимига эга бўлса, талаба иш берувчидан нафақат иш сўраш балки ойлик иш ҳаққи миқдорини талаб қила олади чунки халқаро сертификата эга бўлганларга талаб юқоридир», – дейди «Certiport» асосчиларидан бири Умиджон Ишмуҳаммедов.

«Certiport» АҚШда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда дунёнинг 148 мамлакатида сертификатлаштириш имтиҳонларини ишлаб чиқиш, етказиб бериш ва дастурларни бошқариш хизматларини етказиб берувчи етакчи ташкилот ҳисобланади.  Сертификат имтиҳонлари бутун дунё бўйлаб 26 тилда, 15 000 дан ортиқ расмий тест марказларининг кенг тармоғи орқали етказиб берилади ва ҳар йили миллионлаб имтиҳонларни ўрта мактаб ва ундан кейинги таълим, меҳнат ва корпоратив технология бозорлари орқали ўтказиб келади. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг