Марснинг тўлиқ харитаси тайёр бўлди

Хитой миллий космик бошқармаси Марснинг биринчи тўлиқ рангли харитасини тақдим этди. Бу Қизил сайёранинг шарқий ва ғарбий ярим шарларининг рангли харитаси бўлиб, фазовий ўлчамлари пиксел учун 76 метрни ташкил этади.
Миссиянинг орбитал модули сайёрани суратга олиш ва визуализация қилиш билан шуғулланган. 2021 йилнинг ноябридан 2022 йилнинг июлигача бўлган саккиз ой ичида зонд камерасидан Марснинг 14 757 та сурати олинган. Харита қизил сайёра юзасини батафсил кўриш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter