Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марсда ҳаёт қуриш учун нечта одам керак?

Марсда ҳаёт қуриш учун нечта одам керак?

Фото: Naukatehnika

Жорж Мейсон университети олимлари симуляция ўтказиб, Марсда колония яратиш учун камида 22 киши зарурлигини аниқладилар.

Марс колониясига тақлидан ишлаб чиқилган модел колониянинг узоқ муддатли ва муваффақиятли омон қолиши учун зарур бўлган одамлар сонини, шунингдек, турли хил қўшимча хусусиятларни ҳисобга олди. Унда космонавтлар ва Арктика станцияларида яшовчиларни ўрганиш жараёнида олинган маълумотлардан фойдаланилган. Олимлар стрессга чидамлилик, ижтимоий қобилиятлар ва невротиклик каби характер хусусиятларини ҳисобга олишга ҳаракат қилишди.

Турли хил психологик профилга эга бўлган одамлар ўртасидаги ўзаро таъсирлар индивидуал даражада моделлаштирилган, шу билан бирга глобал ҳодисалар, масалан, бахтсиз ҳодисалар ёки Ердан етказиб беришнинг кечикиши бутун колонияга таъсир қилган.

Жами бешта симуляция ўтказилди, уларнинг ҳар бири турли омиллар остида 28 Ер йилини тақлид қилади. Маълум бўлишича, ёқимли характерга эга бўлган одамлар нафақат бундай миссиядан омон қолишлари, балки колонияни сақлаб қолишга имкон берадиган муваффақиятга эришишлари мумкин. Невротик хусусиятга эга бўлган одамлар ўз миссияларида муваффақиятсизликка учрайди, бу эса бошқаларнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг